Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон UzAuto Motorsга  харидор қидирмоқда. Халқаро  биржада  компания IPOси режалаштирилган
Ҳодисалар

Ўзбекистон UzAuto Motorsга харидор қидирмоқда. Халқаро биржада компания IPOси режалаштирилган

459
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон UzAuto Motors учун харидор қидирмоқда.   "Ўзавтосаноат" компанияси стратегик режалаштириш, таҳлил ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодировга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз берган маълумотга кўра, акцияларни халқаро биржада биринчи оммавий жойлаштириш (ИПО) режалаштирилган.

"90-йиллар бошида собиқ Иттифоқни эндигина тарк этган бир пайтда, давлат автомобиль заводини қуришда асосий инвесторликни ўз зиммасига олиш бўйича қабул қилинган қарорни яхши тушуняпмиз. Ўшанда давлатдан бошқа мазкур йирик ишлаб чиқаришга сармоя киритишга қодир киши ва компания бўлмаган. Энди бундан воз кечиш вақти келди. Давлат бизнесдан чиқиши лозим. Биз ҳақида ошкора гапиряпмиз"- деди у.

Унинг сўзларига кўра, агарда кимдир "Ўзавтосаноат"нинг автокорхоналардаги акцияларини сотиб олмоқчи бўлса, Ўзбекистонда буни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

"Биз харидорларни қидиряпмиз. Бундан ташқари, UzAuto Motors бўйича IPO ўтказиш режалаштирилган. Эҳтимол, бу Европа, халқаро биржаси бўлиши мумкин", - деди Қодиров.

Эслатиб ўтамизки, Президентнинг 2019 йил 18 июлдаги фармонига биноан, 2023 йилга қадар "Ўзавтосаноат" АЖ таркибига кирувчи камида иккита акциядорлик жамиятлари акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида дастлабки оммавий жойлаштириш (IPO) орқали инвесторларни жалб қилиш режалаштирилган.

Устав фондидаги улушларни инвесторларга сотиш режалаштирилган корхоналар таркибидан UzAuto Motors, Avtooyna, Avtokomponent ва Uzavtosanoat Leasing ўрин олган.

2018 йил декабрь ойида "Ўзавтосаноат" АҚШнинг General Motors компаниясига тегишли акцияларнинг қолган қисмини сотиб олиб, Асакадаги GM Uzbekistan автомобиль заводининг ягона акциядорига айланди. Ўтган йилнинг ўрталарида компания номи UzAuto Motorsга ўзгартирилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...