Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда автомобилларнинг қимматбаҳо метали бор катализаторлари  ўғирланмоқда
Ҳодисалар

Ўзбекистонда автомобилларнинг қимматбаҳо метали бор катализаторлари ўғирланмоқда

908
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда автомобилларнинг қимматбаҳо метали бор катализаторлари ўғирланмоқда. Мазкур асбобни ечиб олиш жуда осон. Машина қўриқланмайдиган тураргоҳда қолиб кетса, жиноятчиларнинг бу борада “бахти чопган” бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ўғирликлар тўғрисида “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятининг бир нечта фойдаланувчилари маълум қилишган. Катализаторлар асосан кўп қаватли уйлар ёнига турган машиналардан, камералар ўрнатилмаган жойлардан олиб кетилмоқда. 

 Ўғриларни машинанинг газ чиқариш тизимида жойлашган платина қизиқтиради. ШУнингдек,   автомобилнинг бу қисмида нодир палладий ва родий элементлари ҳам ишлатилади. Ўртача, катализаторда 1-2 грамм палладий бўлади, шунинг учун бирта бундай қурилмани сотишдан тахминан 100-200 доллар топиш мумкин.

Энг ёмони, жиноятчилар транспорт воситаларига ўрнатилган замонавий хавфсизлик тизимларидан қўрқишмайди. Зеро, катализаторни ўғирлаш учун ўғри машина остига тушиб, катализаторни болгарка ёки электр арра билан   кесиб ташлашининг ўзи кифоя.

Фойдаланувчиларнинг фикрича, бу ўғирликларни тўхтатишнинг фақат бирта йўли бор - бу ўғирланган эҳтиёт қисмларни сотиб олаётган кишиларни топиш керакдир.

Шу билан бирга, қанчалик ажабланарли бўлмасин, катализаторларни ўғирлаш - Ўзбекистонда кашф қилинган иш эмас. Бу билан бутун дунё жиноятчилари шуғулланади. Мазкур жиноятлар тўлқини Россия ва МДҲнинг бошқа давлатларини ҳам қамраб олишга улгурган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...