Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда йиллик инфляция 2026 йил май ойида 5,5 фоизни ташкил этиб, мамлакат тарихидаги энг паст кўрсаткичлардан бирига етди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, май ойида истеъмол нархлари индекси ойлик ҳисобда 0,2 фоизга ошган. Йил бошидан буён нархлар ўсиши эса 2,7 фоизни ташкил этган.
Таққослаш учун, 2025 йил май ойида йиллик инфляция 8,7 фоиз даражасида қайд этилган эди. Амалдаги кўрсаткич Марказий банкнинг 5 фоизлик инфляция мақсадига яқинлашганини кўрсатади.
Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари деярли ўзгармаган. Ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга, хизматлар нархи эса 0,4 фоизга ошган.
Шу билан бирга, айрим озиқ-овқат маҳсулотларида сезиларли қимматлашув кузатилган. Хусусан, суяксиз мол гўшти бир ойда 3,6 фоизга, суякли мол гўшти ва қўй гўшти 2,9 фоизга қимматлашган. Йиллик ҳисобда мазкур маҳсулотлар нархи 19–23 фоиз оралиғида ўсган.
Шунингдек, шакар нархи 1,5 фоизга, пастеризация қилинган сут 1,1 фоизга ва тирик ҳамда совутилган балиқ 1 фоизга қимматлашган.

Изоҳлар мавжуд емас