Загрузка
Загрузка
Пиёдалар ўтиш жойларида яна ўқувчилар иштирокида ЙТҲлар содир бўлмоқда
Ҳодисалар

Пиёдалар ўтиш жойларида яна ўқувчилар иштирокида ЙТҲлар содир бўлмоқда

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек ҳамда Зангиота туманида мактаб ўқувчиларини автомобиль уриб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисалар мактаблар яқинидаги пиёдалар ўтиш жойларида содир бўлган. 

Тарқалган видеотасвирлар ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги ҳодиса 14 сентябрь куни содир бўлган. 205-мактаб яқинида ўқувчи пиёдалар ўтиш жойи атрофида йўлни қизил чироқда кесиб ўтаётган вақтда автомобиль томонидан уриб юборилган.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги (Эшонгузар) ҳодиса эса 39-мактаб олдидаги пиёдалар ўтиш жойида содир бўлган. Мактабдан қайтаётган она ва болани BYD русумли автомобиль уриб кетган.

Ҳозирча ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ушбу йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан расмий изоҳ берилмаган ва жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот очиқланмаган.

Бундай ҳолатлар республикада тез-тез учраб турмоқда. Хусусан, илгарироқ Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида автобус BRT йўлагида мактаб ўқувчисини уриб юборганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...