Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви 16 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундан олдин ҳам 29 июл куни худди шу миқдордан оширмаслик тўхтамига келишган эди.
Ушбу қарор мамлакатда инфляция даражаси пасайиб бораётганига қарамай, иқтисодиётда инфляцион босим ва хатарлар сақланиб қолаётгани билан изоҳланади.
Регулятор пул-кредит шароитларини таъминлаш орқали инфляцияни 2027 йил якунига қадар 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга туширишни режалаштирмоқда.
Август ойи якунларига кўра, мамлакатда умумий инфляция 6,2 фоизни, базавий инфляция эса 5,5 фоизни ташкил этди. Шунга қарамай, ижобий реал фоиз ставкалари аҳолининг банк тизимида маблағ жамғаришга бўлган мойиллигини рағбатлантиришда давом этмоқда.
Марказий банк томонидан қайд этилган асосий хатарлар ва келгуси режалар ҳам мавжуд. Хусусан, аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари пасаяётган бўлса-да, бу жараён умумий инфляция суръатига нисбатан секинроқ кечмоқда.
Жаҳон бозорида хомашё, озиқ-овқат ва энергия ресурслари нархининг юқорилиги ҳамда мамлакат ичида тартибга солинадиган нархларни либераллаштириш жараёни асосий хавф омиллари сифатида баҳоланмоқда.
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги мажлиси 2026 йил 28 октябрь кунига белгиланган.

Изоҳлар мавжуд емас