Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда пора билан қўлга олинган Шароф Рашидов тумани ҳокими номидан у қўлга олинганидан кейин ҳам расмий қарорлар чиқарилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳоким 8 июль куни Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинганига қарамай, кейинги кунларда бюджет маблағларини тақсимлаш билан боғлиқ камида бешта ҳужжат имзоланган. Ҳаммаси унинг номи ва имзоси билан.
Бу борада туман ҳокимлиги томонидан ҳозирча изоҳ берилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ҳокимнинг ўзи 8 июль куни Давлат хавфсизлик хизмати томонидан мактаб учун ажратилган ҳудудда кўп қаватли уйлар қуришга рухсат бериш учун 30 минг доллар пора олганликда айбланиб, қўлга олинган эди. У ва ҳокимлик бош мутахассиси ҳокимият биноси яқинида жиноят устида қўлга олинган.Амалдор депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этилди, жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар мавжуд емас