Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пуэрто-Рико вакили Женнифер Баррето "Коинот гўзали" халқаро гўзаллик танловининг 75-мавсумида ғолиб деб топилди. Финал 24 ноябрь куни Пуэрто-Риконинг Сан-Хуан шаҳрида бўлиб ўтди ва унда 116 нафар мамлакат ҳамда ҳудуд вакиллари иштирок этди.
27 ёшли Женнифер Баррето финалда Мексика вакили, ўтган йилги ғолиб Фатима Бошдан қимматбаҳо тожни қабул қилиб олган.
Доминикан Республикаси вакили Мелисса Нуньес биринчи вице-мисс, Венесуэла вакили Клара Вегас иккинчи вице-мисс бўлди. Филиппин вакили Беа Миллан-Виндоски учинчи, Янги Зеландия вакили Жоржия Уоддингтон тўртинчи ўринни эгаллаган.
Баррето психология ва ижтимоий иш соҳаларида таҳсил олган. Унинг икки магистрлик даражаси бор. Шунингдек, у оилавий қўллаб-қувватлаш, болаларни ҳимоя қилиш ва зўравонликнинг олдини олиш йўналишларида фаолият юритган.
Бу ғалаба Пуэрто-Рико учун танлов тарихидаги олтинчи тож бўлган. Мамлакат вакили охирги марта 2006 йилда — Зулейка Ривера ғолиб бўлганида "Коинот гўзали" унвонини қўлга киритган.
Қайд этиш жоиз, 75-танлов Пуэрто-Рикода ўтказилган бўлиб, ташкилотнинг юбилей дастури доирасида ташкил этилган.

Изоҳлар мавжуд емас