Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ахунов Озод "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бунга қадар у компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Тайинлов ҳақида Энергетика вазирлиги 2026 йил 25 ноябрда маълум қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, Ахунов 2024 йил май ойида "Иссиқлик электр станциялари" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Энергетика вазирлигининг электр энергиясини ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Компаниянинг корпоратив бошқарувга оид маълумотларига кўра, Озод Ахунов 1987 йилда туғилган. У Тошкент давлат техника университетида "Иссиқлик энергетикаси" йўналишида таҳсил олган, шунингдек, саноат иссиқлик энергетикаси муҳандислиги бўйича магистр даражасига эга.
У 2019–2021 йилларда Энергетика вазирлигининг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, 2021–2023 йилларда электр энергиясини ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи, 2023–2024 йилларда эса шу йўналишдаги бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Аввалроқ "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" раҳбари тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас