Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дзюдо бўйича Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова узоқ муддатли танаффусдан сўнг машғулотларни қайта бошлади. Ҳозирда спортчимиз жисмоний ҳолатини тиклаш мақсадида якка тартибда шуғулланмоқда.
Олимпия чемпиони ўз интервьюсида катта спортга қайтиш жараёни осон кечмаслигини, шу сабабли терма жамоа йиғинларига қўшилишдан аввал алоҳида тайёргарлик кўраётганини таъкидлаган.
Диёра Келдиёрованинг сўзларига кўра, унинг қайси мусобақада иштирок этиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Агар спортчимиз ўз формасини тез фурсатда тиклай олса, яқинлашаётган Осиё ўйинларида қатнашиш ниятида. Акс ҳолда, иштирок этиш режалари кейинги халқаро турнирларга қолдирилади. Спортчимиз ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда тизимли машғулотларга киришган.
Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпиадасидаги тарихий ғалабасидан сўнг Диёра Келдиёрова оналик бахтига муяссар бўлган эди. Унинг турмуш ўртоғи, дзюдочи Азамат Матёқубов 21 август куни қиз фарзандли бўлишганини маълум қилганди. Деярли икки йиллик танаффусдан сўнг гиламга қайтаётган чемпионнинг навбатдаги иштироклари спорт жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас