Загрузка
Загрузка
"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов билан шартномани 2031 йилгача узайтиришга тайёргарлик кўрмоқда
Спорт

"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов билан шартномани 2031 йилгача узайтиришга тайёргарлик кўрмоқда

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  "Манчестер Сити" клуби ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳамда ярим ҳимоячи Жереми Доку билан амалдаги келишув муддатини 2031 йилга қадар узайтириш бўйича якуний музокараларни олиб бормоқда. 

Ҳозирда Ҳусановнинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача, Докунинг келишуви эса 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган. Ўтган мавсумда 22 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи "шаҳарликлар" сафида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушган. Бельгиялик вингер Жереми Доку эса 47 та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 14 та голли узатма ёзиб қўйган.

Аввалроқ ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг дастлабки тури якунларига кўра, футболчиларнинг максимал югуриш тезлиги бўйича расмий таҳлилий маълумотларини эълон қилганди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўзининг космик тезлиги билан дунёнинг энг машҳур ва вингер турдаги юлдузларини ортда қолдириб, сайёранинг энг тезкор уч футболчисидан бири сифатида эътироф этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...