Загрузка
Загрузка
"IT Park" резидентларининг хизматлар экспорти 191 миллион доллардан ошди
Жамият

"IT Park" резидентларининг хизматлар экспорти 191 миллион доллардан ошди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки уч ойида "IT Park" иштирокчилари томонидан амалга оширилган хизматлар экспорти ҳажми 191,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,5 миллион долларга кўп эканлиги қайд этилган.  

Ҳисобот даврида IT Park резидентлари томонидан кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажми 9,4 триллион сўмга етган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 триллион сўмлик ўсишни англатади. Шунингдек, соҳадаги инвестициявий фаоллик ҳам сезиларли даражада ошган: барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга йўналтирилган маблағлар 500,5 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 348,9 миллиард сўмга ўсган. 

Мазкур рақамлар Ўзбекистоннинг IT-хизматлар соҳасидаги халқаро экспорт салоҳияти муттасил ошиб бораётганини ва соҳага жалб этилаётган инвестициялар натижадорлигини кўрсатади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...