Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Норвегия Кот-д'Ивуарни, Франция эса Швецияни мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига чиқди.
Норвегия Кот-д'Ивуар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда норвегияликлар сафида Антонио Нуса ва Эрлинг Холанд гол урди. Ғалаба тўпи Холанд томонидан 86-дақиқада киритилди. Кот-д'Ивуарнинг ягона голига Диалло муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Норвегия 5 июль куни бўлиб ўтадиган 1/8 финал баҳсида Бразилия миллий футбол терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Яна бир учрашувда Франция миллий футбол терма жамоаси Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Килиан Мбаппе дубль қайд этган бўлса, Барколя яна бир гол муаллифи бўлди.
Мбаппе турнирдаги голлари сонини олтитага етказиб, тўпурарлар пойгасида Лионел Мессига етиб олди. Шунингдек, Олисе икки голли узатма амалга ошириб, мусобақадаги ассистлари сонини бештага етказди.
Франция 1/8 финалда Парагвай терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Аввалроқ Бразилия терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига чиққанди.
Норвегия ва Франция ЖЧ-2026 1/8 финалига йўл олди
24
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

Изоҳлар мавжуд емас