Загрузка
Загрузка
Бразилия Японияни мағлуб этиб, ЖЧ-2026 1/8 финалига йўл олди
Спорт

Бразилия Японияни мағлуб этиб, ЖЧ-2026 1/8 финалига йўл олди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бразилия терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига чиқди.

Учрашувда ҳисобни 28-дақиқада япониялик Кайсю Сано очди ва биринчи бўлим шу натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимда бразилияликлар ҳисобни тиклашга эришди. Каземиро жамоасининг жавоб голини урган бўлса, қўшимча вақтда Габриэл Мартинелли ғалаба голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, беш карра жаҳон чемпиони бўлган Бразилия мундиалда чемпионлик учун курашни давом эттиради. Япония эса плей-офф босқичини биринчи даврадаёқ тарк этди.

Бразилия 1/8 финалда Кот-д’Ивуар ва Норвегия ўртасидаги баҳс ғолиби билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати доирасидаги учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Конго Демократик Республикасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...