"Пахтакор" дунёнинг энг зўр футбол клублари рейтингида 254 пағонага кўтарилди

23 January 2020, 11:51 31 ... Спорт
"Пахтакор"  дунёнинг  энг зўр футбол клублари рейтингида 254 пағонага кўтарилди

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Пойтахт футбол клуби матбуот-хизматига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, "Пахтакор" дунёнинг энг зўр футбол клублари рейтингида 254 пағонага кўтарилган.

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан дунёнинг энг кучли 400та клуби рейтинги эълон қилинган. Унда "Пахтакор" ТОП-150 таликка кириб, 140-ўринни эгаллаган. Шу ўринда, Тошкент жамоаси ўтган йилда 112 очко тўплаган ва Осиё клублари рўйхатидаги биринчи ўнликдан жой олган.

Клуб томонидан берилган хабарда: "2018 йилда ушбу рейтингда "Пахтакор" 394-ўринни эгаллаган эди. Бир йил ичида жамоа 254 поғонага кўтарилди",- дейилган.

Эслатиб ўтамизки, FFHS 1991 йилдан буён ҳар ойда клублар рейтингини аниқлаб келмоқда. Мазкур рейтинг 1/16 финалдан бошлаб қитъалар ичра ва қитъалараро мусобақалар, миллий чемпионатлар ва миллий кубоклар натижаларини ҳисобга олади.

Барча давлатлар миллий лига кучидан келиб чиққан ҳолда 4 тоифага бўлинган: энг кучли лигалар клублари ҳар бир ғалаба учун 4 очко, дуранг учун 2 очко ва мағлубият учун 0 очко олишади. Иккинчи тоифадаги клублар ғалаба учун 3 очко, дуранг учун 1,5, мағлубият учун 0 очкни қўлга киритишади ва ҳоказо.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш