Загрузка
Загрузка
Россиялик шахматчилар Самарқандда ўтадиган Жаҳон шахмат олимпиадасига киритилмади
Спорт

Россиялик шахматчилар Самарқандда ўтадиган Жаҳон шахмат олимпиадасига киритилмади

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Халкаро шахмат федерацияси (FIDE) президентлик кенгаши россиялик шахматчиларни 16–27 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишдан четлаштирди. Россия терма жамоаси кетма-кет учинчи бор Олимпиадани ўтказиб юборадиган бўлди.

Хабарларга кўра, Россия шахмат федерацияси ижроия директори Александр Ткачев ушбу қарордан ҳафсаласи пирга бўлганини ва ташкилотнинг "Биз барчамиз бир оиламиз" деган шиори ҳозиргача фақат қоғозда қолиб кетаётганини таъкидлаган. Бунга қўшимча равишда, СССРда хизмат кўрсатган мураббий Татьяна Тарасова ҳам бундай йирик мусобақага спортчиларнинг киритилмаганини афсус билан қайд этган.

Россия шахматчилари аввалроқ 2022 ва 2024 йиллардаги олимпиадаларда ҳам қатнашмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2026 йил учун шахматчиларнинг FIDE Circuit айланма тизимидаги янгиланган рейтингини эълон қилинганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...