Загрузка
Загрузка
Шомуродов ЖЧ-2026нинг энг яхши голи учун Месси, Мбаппе ва Холанд билан рақобат қилади
Спорт

Шомуродов ЖЧ-2026нинг энг яхши голи учун Месси, Мбаппе ва Холанд билан рақобат қилади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатида урган голи турнирнинг энг яхши голи номинацияси учун якуний рўйхатга киритилди. 

FIFA мусобақа давомида урилган 308 та гол орасидан энг чиройли 12 тасини саралаб олган. Ғолиб 27 июлга қадар давом этадиган овоз бериш натижаларига кўра аниқланади. 

Шомуродов голни гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида Конго Демократик Республикаси дарвозасига киритган.  Ҳужумчи ўткир бурчакдан қабул қилган тўпни дарвозабон устидан маҳорат билан ошириб, ҳисобни очган. Учрашув Ўзбекистоннинг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган. 

Мазкур гол аввалроқ ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг яхши голи деб топилган эди. Ўшанда Элдор Шомуродов 36 фоиз овоз тўплаб, Лионель Месси ва Винисиус Жуниорни ортда қолдирган. Энди у турнирнинг энг яхши голи учун Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Эрлинг Холанд ва Жуд Беллингем каби юлдузлар билан рақобат қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...