Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жисмоний маданият ва спорт вазири Дилмурод Набиевга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкент вилоятида 15 минг кишига мўлжалланган Олимпия қишлоғи барпо этилади.
Унинг сўзларига кўра, Тошкент 2025 йилда IV Осиё ўсмирлар ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган. Бу нафақат катта шараф, балки катта масъулият ҳамдир. Зеро мамлакатга 5 мингга яқин спортчи, яна 10 мингга яқин делегация аъзолари – мураббийлар, шифокорлар, спорт мутасаддилари, журналистлар ташриф буюради.
"Президент топшириғига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида барча халқаро талабларга жавоб берадиган Олимпия қишлоғи қурилади. Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бу йўналишда амалий ишлар бошланган. Қишлоқда барча зарур инфратузилма яратилади, иншоотни ишга тушириш 2025 йилга мўлжалланган", - деди у Халқаро пресс клубининг йиғилиши чоғида.
Набиевнинг қўшимча қилишича, келаси йил ўйинларни тарғиб қилиш, керакли рамзларни яратиш ишлари бошлаб юборилади.
Изоҳлар мавжуд емас