Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев "Пахтакор"га қайтди
Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев "Пахтакор"га қайтди

47

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Пахтакор" клуби Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва собиқ футболчиси Азизбек Турғунбоев билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Футболчи билан шартнома 2026 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади. У ўтган йилдан буён Туркиянинг "Сивасспор" клубида тўп суриб келаётганди.

Азизбек Турғунбоев фаолиятини "Навбаҳор"да бошлаган. "Пахтакор"да ўйнаб, уч марта Ўзбекистон чемпиони бўлган. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 35 дан ортиқ ўйин ўтказиб, бир нечта муҳим голлар урган. Улардан бири 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашувининг 28-дақиқасидаги илк гол бўлди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...