Ўзбекистон яна биринчи: ёшлар терма жамоаси шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Спорт

Ўзбекистон яна биринчи: ёшлар терма жамоаси шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

39

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркиянинг Анталия шаҳрида 9–17 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистон учун тарихий ғалаба билан якунланди.

Дунёнинг 33 та давлатидан 300 нафардан зиёд маҳоратли ёшлар иштирок этган ушбу биринчиликда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Ёш шахматчиларимиз нафақат сони, балки сифати жиҳатидан ҳам энг юқори натижани қайд этдилар.

Турнир жадвалидаги кучли учликка 5 та олтин билан Ўзбекистон 1 ўринда кирган. Кейинги ўринларни Туркия ва FIDE жамоаси эгаллаган.

Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган қуйидаги ёш истеъдод эгалари шоҳсупанинг энг юқори поғоналаридан жой олдилар:

• Ҳумоюн Бекмуратов

• Асроржон Омонов

• Руқия Олимова

• Мадинабону Халилова

• Абдумажид Ботиралиев

• Нурмуҳаммад Неъматиллахонов

Эслатиб ўтамиз, параолимпиада бўйича ҳам яқинда ўтказилган турнирда умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон мутлақ биринчи ўринни эгаллаган эди. 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...