Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Uzbekistan Airports маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкент аэропортида мустақил ўзини рўйхатдан ўтиш бўйича электрон киосклар пайдо бўлди.
“Ўзбекистон халқаро аэропортларида ҳаво транспорти коммуникациялари ва ахборот технологиялари соҳасида дунёда етакчи - SITA компанияси томонидан ишлаб чиқилган йўловчилар ва юкларни мустақил рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилмоқда”, - дея таъкидлади компания.
Айни пайтда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларнинг рўйхатдан тез ва осон ўтишлари, самолётнинг исталган ўриндиғидан жойни банд этиш ва бир вақтнинг ўзида жойлашиш ҳақидаги талонни ҳам олишни таъминловчи 4 та шундай киосклар (Self Check-In) ўрнатилди.
Юк билан саёҳат қилувчи ва рейсига электрон киоск орқали рўйхатдан ўтган йўловчилар рейсга рўйхатга олиш вақти тугагунича ўз юкларини оддий тартибда топширишлари мумкин.
«Uzbekistan Airports» Тошкент халқаро аэропортига мунтазам парвозларини амалга ошираётган барча авиакомпанияларга Self Check-In киоскаларига уланиш, хизматдан самарали фойдаланиш таклифини киритган. Пандемия чекловлари туфайли ҳозир бу киоск хизматларидан фақатгина «Turkish Airlines» авиакомпанияси йўловчилари фойдаланмоқда. Мунтазам рейсларнинг тикланиши биланоқ, бошқа авиакомпаниялар йўловчилари ҳам киосклардан фойдалана оладилар”, - дея маълум қилмоқда компания.
Шунингдек, «Uzbekistan Airports» ва Тошкент халқаро аэропорти ҳозирда SITA компанияси билан йўловчиларнинг юкларини ҳам автоматик рўйхатдан ўтказиш Self BagDrop тизимини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб боряпти.
Изоҳлар мавжуд емас