Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ИИВда Рақамли технологиялар департаменти ташкил этилди
Технологиялар

Ўзбекистон ИИВда Рақамли технологиялар департаменти ташкил этилди

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида янги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ташкил этилди. Ушбу бўлинма Ички ишлар вазирлиги фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқий статистикани такомиллаштириш билан шуғулланади.

Янги департамент ташкил этилиши муносабати билан Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди. Унинг ўрнига янги лавозим - Ички ишлар вазирининг ўринбосари - Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти бошлиғи лавозими жорий этилди. Полковник Зуфар Қурбонов департамент бошлиғи этиб тайинланди.

Эндиликда янги департамент ИИВнинг барча рақамли лойиҳаларига раҳбарлик қилади, шунингдек, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларга қарши курашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотлар билан ишлашини яхшилаш билан шуғулланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...