Загрузка
Загрузка
2026 йилги Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Дунё

2026 йилги Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти ғолиблари эълон қилинди

29
Загрузка

​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Роберт Холл ва Майкл Вудфорд монетар ҳамда фискал сиёсатнинг иқтисодий тебранишларни барқарорлаштиришга қандай ёрдам бериши бўйича олиб борган илмий тадқиқотлари учун 2026 йилги Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилди.

Бу олимларнинг илмий фаолияти асосан макроиқтисодий жараёнлар, хусусан, инфляция, бандлик ва иқтисодий инқирозлар пайтида давлат ва марказий банклар кўрадиган чораларнинг одамлар ва компаниялар (микроиқтисодий субъектлар) қарорларига қандай таъсир қилишини ўрганишга қаратилган.

Уларнинг мақсади — иқтисодиётда юзага келадиган кескин тебранишлар ва инқирозларнинг олдини олиш ҳамда монетар ва фискал сиёсатнинг самарадорлигини ошириш учун пухта микроиқтисодий асослар яратишдан иборат бўлган.

Олимлар ишлаб чиққан назарий ва амалий ёндашувлар ҳукуматларга иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда бозордаги ўзгаришларга тўғри режа асосида жавоб бериш имконини беради.

Маълумот учун, Роберт Холл ва Майкл Вудфорд кўп йиллардан буён макроиқтисодиёт ва монетар сиёсат соҳасида самарали фаолият юритиб келаётган етакчи америкалик иқтисодчи олимлар ҳисобланади.

Холл асосан истеъмолчилар хулқ-атвори, меҳнат бозори ва инқирозлар механизмини тадқиқ этган бўлса, Вудфорд замонавий марказий банкларнинг фоиз ставкалари ҳамда инфляцияни бошқаришга оид назарий моделини яратиши билан соҳада катта эътироф қозонган.

Эслатиб ўтамиз, аввалро​қ Жанубий Африкалик инсон ҳуқуқлари бўйича таниқли адвокат ва жамоат арбоби Наванетем "Нави" Пиллай 2026 йилги Нобел тинчлик мукофоти билан тақдирланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...