Загрузка
Загрузка
АҚШ Вакиллар палатаси Пентагонга 1,15 триллион доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Дунё

АҚШ Вакиллар палатаси Пентагонга 1,15 триллион доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

13
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 2027 йилда мамлакат ҳарбий эҳтиёжлари учун 1,15 триллион доллар ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжатни 216 нафар қонунчи қўллаб-қувватлаган бўлса, 212 нафари қарши овоз берди.

Эндиликда ушбу қонун лойиҳаси Сенат кўриб чиқиши учун юборилади ва у ерда маъқулланган тақдирда АҚШ Президенти Дональд Трампга имзолаш учун тақдим этилади. Бироқ, оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, Сенатда ҳужжатни қабул қилиш учун камида 60 та овоз талаб этилиши сабабли кўпчиликни ташкил этувчи республикачилар муайян қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Бундан ташқари, Вакиллар палатаси томонидан 95 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратишга қаратилган яна бир ташаббус маъқулланган. Ушбу маблағнинг 73 миллиард доллари Эронга қарши ҳарбий операцияларни молиялаштиришга йўналтирилиши кўзда тутилган. 

АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг сенаторларга маълум қилишича, Эрон билан олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатлар ҳозирга қадар 37,5 миллиард долларни ташкил этган.

Аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан музокара ўтказишдан манфаатдор эмаслигини билдирган бир пайтда, Пентагон уруш харажатларини қоплаш учун Конгрессдан шошилинч равишда миллиардлаб доллар қўшимча маблағ ажратишни талаб қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...