Загрузка
Загрузка
БМТда янги Бош котибни танлаш бўйича илк овоз бериш ўтказилади
Дунё

БМТда янги Бош котибни танлаш бўйича илк овоз бериш ўтказилади

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. БМТ Хавфсизлик кенгаши 31 июль куни ташкилотнинг навбатдаги Бош котибини танлаш жараёни доирасида илк норасмий ёпиқ овоз беришни ўтказади. Reuters агентлиги маълумотига кўра, амалдаги Бош котиб Антониу Гутерришнинг ўрнини эгаллаш учун ҳозирга қадар Аргентина, Чили, Коста-Рика, Эквадор, Гаяна, Сенегал ва Угандадан жами етти нафар номзод кўриб чиқилмоқда.

Таъкидланишича, бўлажак Бош котиб олдида ташкилот бюрократик тизимини ислоҳ қилиш, харажатларни қисқартириш ҳамда БМТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби муҳим вазифалар турибди.

Шунингдек, Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси иштирокида яширин тарзда ўтказиладиган овоз беришнинг бир неча босқичи куз бошига қадар давом этиши кутилмоқда.

Хавфсизлик кенгашининг якуний тавсияси ва Бош Ассамблея тасдиғидан сўнг ташкилотнинг янги Бош котиби расман эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп FIFA президенти Джанни Инфантинони БМТнинг навбатдаги Бош котиби лавозимига муносиб номзод сифатида кўришини айтган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...