Загрузка
Загрузка
Дунёдаги энг йирик корпоратив биткоин эгаси илк бор захирасининг бир қисмини сотди
Дунё

Дунёдаги энг йирик корпоратив биткоин эгаси илк бор захирасининг бир қисмини сотди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Биткоиннинг энг йирик корпоратив эгаси ҳисобланган Strategy компанияси сўнгги бир неча йил ичида биринчи марта криптовалюта захирасининг бир қисмини сотди. Компания май ойи охирида 32 та биткоинни тахминан 2,5 миллион долларга реализация қилди.

АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига тақдим этилган ҳужжатларга кўра, савдо операцияси 26–31 май кунлари амалга оширилган. Биткоиннинг ўртача сотув нархи 77 минг 135 доллардан тўғри келган.

Майкл Сейлор асос солган Strategy компанияси криптовалюта бозоридаги энг йирик корпоратив инвесторлардан бири ҳисобланади. Компания 2020 йилдан буён акциялар ва облигациялар чиқариш орқали жалб қилинган маблағлар ҳисобига биткоин захираларини шакллантириб келмоқда.

Компания маълумотига кўра, сотувдан тушган маблағ имтиёзли акциялар бўйича дивиденд тўловларини молиялаштириш учун йўналтирилади. Бундан ташқари, Strategy яқинда 1,5 миллиард долларлик облигацияларни муддатидан олдин сотиб олган.

Сўнгги ойларда Майкл Сейлор биткоинларнинг бир қисмини сотиш эҳтимоли ҳақида бир неча бор маълум қилган эди. Шу сабабли мазкур қарор бозор иштирокчилари учун кутилмаган воқеа бўлмаган.

Шунга қарамай, хабар криптовалюта бозорига таъсир қилган. Сотув ҳақидаги маълумотлар тарқалганидан сўнг биткоин нархи пасайиб, апрель ойидан буёнги энг паст кўрсаткичлардан бири қайд этилган.

1 июнь ҳолатига кўра, Strategy тасарруфида 843 минг 706 та биткоин сақланмоқда. Компания бу активларни харид қилиш учун сўнгги олти йил давомида 63,87 миллиард доллар сарфлаган. Ҳозирги бозор баҳосида мазкур захиралар қиймати 60,8 миллиард долларга тенг деб баҳоланмоқда.

Маълумотларга кўра, компаниянинг охирги биткоин сотуви 2022 йил декабрь ойида амалга оширилган бўлиб, ўшанда сотилган криптовалюта қисқа вақт ўтиб яна қайта харид қилинган эди.

Аввалроқ The New York Times нашри журналисти Жон Керрейру ўтказган бир йиллик суриштирув натижаларига кўра, дунёдаги биринчи криптовалюта асосчиси Сатоши Накамото аслида британ криптографи Адам Бэк бўлиши мумкинлиги ҳақида янги далиллар эълон қилинганди. Гарчи Адам Бэк бу маълумотларни инкор этиб, барчасини тасодифга йўйган бўлса-да, тўпланган техник ва лингвистик фактлар унинг Биткоин яратилишида бевосита иштирок этганига ишора қилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...