Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Яқин Шарқдаги кескин вазият ва Эрон ҳарбий объектларига берилган зарбалар фонида Олий раҳбар оятуллоҳ Али Хоманаийнинг хавфсиз жойга кўчмагани сабаблари маълум қилинди.
Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарийнинг сўзларига кўра, Олий раҳбар ҳар қандай таҳдидга қарамай, ўз халқи билан бирга қолишга қарор қилган. Дипломатнинг таъкидлашича, раҳбар "агар халқ хавф остида бўлса, мен ҳам улар билан бирга бўламан" деган қатъий позицияда турган.
Ушбу қарор маънавий бирдамликни ифодалаган. Олий раҳбарнинг халқ орасида бўлиши жамиятда ваҳиманинг олдини олиш ва одамларнинг руҳиятини кўтаришга хизмат қилган. Бу ҳаракат Эрон раҳбариятининг вазиятни тўлиқ назорат қилаётгани ва ташқи таҳдидлардан қўрқмаслигини кўрсатади.
Дипломатнинг билдиришича, раҳбар ўз қароргоҳини тарк этмаган ҳолда давлатни бошқаришда ва ҳарбий мудофаа ишларини мувофиқлаштиришда давом этаверган.
Элчи бу позиция Эрон халқи ва раҳбарияти ўртасидаги боғлиқликни янада мустаҳкамлагани ва ташқи кучлар кутган ички беқарорликнинг олдини олганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Исроил томонидан Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоманаий қароргоҳига ҳаводан зарбалар берилган. Ҳужум оқибатида Эрон олий раҳнамоси, шунингдек, унинг қизи, куёви ҳамда 3 ёшли невараси ҳам ҳалок бўлган. Рафиқаси Мансура Хожаста Бағирзода эса ҳужумдан сўнг кома ҳолатида шифохонага ётқизилиб, 2 март куни вафот этган.
Суратда — оятуллоҳ Али Хоманаий қароргоҳи

Изоҳлар мавжуд емас