Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Филиппин ҳудудида 8 июнь куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди ва 200 дан ортиқ инсон турли даражада тан жароҳати олди. Табиий офат мамлакатдаги биноларнинг қулашига ва кўплаб ҳудудларда аҳолининг эвакуация қилинишига сабаб бўлди.
Зилзила магнитудаси 8,1 баллни ташкил этган. Ерости силкинишлари нафақат Филиппинда, балки минтақадаги бошқа бир қатор Осиё давлатларида ҳам цунами хавфини юзага келтирган. Қайд этилишича, соҳил бўйидаги ҳудудларга баландлиги 1 метргача (3 фут) етадиган цунами тўлқинлари ёпирилган.
Айни пайтда фалокат ҳудудларида қидирув-қутқарув ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Ижтимоий тармоқларда зилзила пайтида биноларнинг қулаши акс этган видеолар тарқалган. Расмийлар вазиятни назорат остига олиш ва зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас