Загрузка
Загрузка
Бухородаги тергов ҳибсхонасида қийноқ ҳолатлари юзасидан текширув бошланди
Ҳодисалар

Бухородаги тергов ҳибсхонасида қийноқ ҳолатлари юзасидан текширув бошланди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилоятидаги 4-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбусга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги даъволар ортидан масъул органлар томонидан кенг қамровли текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича муассасанинг бир қатор ходимларига нисбатан терговга қадар текширув ишлари бошланган.

Мазкур воқеа 2026-йил 5-июн куни ижтимоий тармоқларда адвокат З.Амоновнинг видеомурожаати эълон қилинганидан сўнг жамоатчилик эътиборини тортганди. Мурожаатда 20-май куни Ғиждувон тумани соғлиқни сақлаш бўлими мудири ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда суд ажрими билан мудирга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани маълум қилинган.

Ҳозирда адвокат томонидан келтирилган важларни ҳар томонлама ўрганиш ҳамда барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида вилоят прокуратураси ва Республика Омбдусмани томонидан тегишли процессуал тадбирлар давом эттирилмоқда. Расмий идоралар текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилишини қайд этган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...