Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш учун янги Бизнес кенгаши ташкил этилди
Сиёсат

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш учун янги Бизнес кенгаши ташкил этилди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Гонконг ишбилармон доиралари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида "Ўзбекистон — Гонконг Бизнес кенгаши" тузилади. 

Бу ҳақдаги келишув Гонконг махсус маъмурий ҳудуди маъмурияти раҳбари Жон Ли Каччиу бошчилигидаги делегациянинг минтақага ташрифи доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Гонконг Бош савдо палатаси (HKGCC) ўртасида имзоланган англашув меморандумида ўз аксини топган.

Ушбу Бизнес кенгаши икки мамлакат тадбиркорлари учун доимий мулоқот платформаси сифатида хизмат қилади. Унинг асосий вазифаси янги бизнес алоқаларини шакллантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ҳамда икки томонлама савдо ҳажмини оширишдан иборат. 

Томонлар яқин келажакда бизнес-форумлар, B2B учрашувлар ва савдо миссияларини мунтазам ташкил этиш орқали амалий ҳамкорликни янада фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад — икки ҳудуд ўртасидаги иқтисодий салоҳиятни самарали ишга солиш ва ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлашдир.

Аввалроқ, Тошкент ва Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри ўртасида янги тўғридан-тўғри авиақатнов ишга туширилганди. Биринчи самолёт аллақачон "Гуанчжоу Байюн" халқаро аэропортига етиб борган, Ўзбекистон пойтахти ва Гуандун провинцияси ўртасидаги парвозларнинг умумий сони ҳафтасига 12 тага етган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...