Загрузка
Загрузка
Иркутскда ўлатга қарши институт ходимасининг ўлими бўйича профилактика тадбирлари якунланди
Дунё

Иркутскда ўлатга қарши институт ходимасининг ўлими бўйича профилактика тадбирлари якунланди

44
Загрузка

​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Россиянинг Иркутск вилоятида Иркутск ўлатга қарши институти ходимаси Дарья Шипилованинг вафоти муносабати билан ўтказилган комплекс профилактика тадбирлари ва тиббий кузатувлар тўлиқ якунланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ходима вафоти ортидан ўлат тарқалгани ҳақидаги хабарларни Россия ва ЖССТ расман инкор этганди. Вилоят губернатори Игорь Кобзевнинг маълум қилишича, марҳума пневмония туфайли вафот этган.

​Расмий маълумотларга кўра, Шипилова эмланган бўлиб, ўзи ишлаётган хавфли инфекцияларга қарши иммунитетга эга бўлган ҳамда институтда патоген микроорганизмлар билан боғлиқ ҳеч қандай фавқулодда авария ҳолати қайд этилмаган.

Марҳума билан алоқада бўлиб, илгари карантинга олинган 200 га яқин киши устидан олиб борилган тиббий назорат тугатилиб, уларнинг саломатлигида ҳеч қандай бузилишлар аниқланмаган.

​"Роспотребнадзор" вакилларининг таъкидлашича, ҳудудда санитария-эпидемиологик вазият барқарор ва аҳоли саломатлиги учун ҳеч қандай хавф мавжуд эмас.

Оммавий ахборот воситаларида аёлнинг ўлат касаллигидан вафот этгани ҳақида тарқалган хабарлар расмий идоралар томонидан инкор этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...