Загрузка
Загрузка
Москва ўлат касаллиги назоратда эканлигини айтганига қарамай АҚШ фуқароларига Россияни тарк этишни тавсия қилди. Ўзбекистонда эса вазият барқарор
Дунё

Москва ўлат касаллиги назоратда эканлигини айтганига қарамай АҚШ фуқароларига Россияни тарк этишни тавсия қилди. Ўзбекистонда эса вазият барқарор

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ Россиянинг Иркутск вилоятида ўлатга қарши институт ходимаси вафоти ортидан ўлат тарқалгани ҳақидаги хабарларни Россия ва ЖССТ расман инкор этди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди. Бироқ АҚШ элчихонаси ўз фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди. 

ЖССТ матбуот котиби Кристиан Линдмайернинг 6 октябрь куни Женевадаги брифингда билдиришича, Россия томони ташкилотга Иркутскда ўлат касаллиги қайд этилмаганини маълум қилган.

Аввалроқ Иркутск вилоятининг Шелехов шаҳридаги Ўлатга қарши кураш институти ходимаси Дарья Шипилова вафот этгани хабар қилинган эди. Унинг ўлими ортидан 197 киши карантинга жойлаштирилган.

Бироқ расмий маълумотларда вафот этган лаборантда ўлат касаллиги бўлгани ҳозирча тўлиқ тасдиқлангани ёки рад этилгани очиқ айтилмаган. ЖССТ эса ҳозирги вазият аҳоли учун юқори хавф туғдирмаётганини билдирган.

Россиядаги хабарлар Ўзбекистонда ҳам хавотирларга сабаб бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда ўлат бўйича эпидемиологик вазият барқарор эканини ва хавотирга асос йўқлигини маълум қилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг айтишича, "Роспотребнадзор"нинг расмий маълумотларига кўра, Иркутскдаги ҳолатнинг ўлат, жумладан унинг ўпка шакли билан боғлиқлиги ҳозирча тасдиқланмаган. Текширувлар давом этмоқда.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ўта хавфли инфекцияларнинг мамлакатга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тизим ишлаб турибди. Хусусан, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш пунктларида 53 та санитария-назорат пункти узлуксиз фаолият юритмоқда.

Ҳудудий лабораториялар эса инфекцион касалликларни эрта аниқлаш учун зарур диагностика воситалари, реактивлар ва озуқа муҳитлари билан таъминланган.

Шу билан бирга, АҚШнинг Россиядаги элчихонаси Иркутск вилоятида ўпка ўлати гумони билан инсон вафот этгани ҳамда айрим шифохоналарда карантин чекловлари жорий этилгани ҳақида хабар берган.

Дипломатик ваколатхона вазиятни кузатаётганини билдириб, Россиядаги АҚШ фуқароларига соғлиқ ва хавфсизлик бўйича эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилган. Иркутск вилоятида бўлганларга маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари кўрсатмаларига амал қилиш, карантин жорий этилган объектлардан узоқроқ бўлиш ва иситма ёки нафас олиш билан боғлиқ аломатлар пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилган.

АҚШ Давлат департаментининг Россия бўйича 4-даражали — "Ташриф буюрманг" — саёҳат огоҳлантириши ҳам амалда қолмоқда. АҚШ фуқароларига Россияни тарк этиш тавсия этилган.

Элчихона, шунингдек, Москвадан ташқари ҳудудларда АҚШ фуқароларига шошилинч ёрдам кўрсатиш имкониятлари чекланганини эслатган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...