Загрузка
Загрузка
Конго ДРда Эбола безгаги оқибатида 400 га яқин инсон ҳалок бўлди
Дунё

Конго ДРда Эбола безгаги оқибатида 400 га яқин инсон ҳалок бўлди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Конго Демократик Республикасида (ДРК) лаборатория шароитида тасдиқланган Эбола безгаги билан касалланиш ҳолатлари сони 1 307 тага етди. Бу ҳақда мамлакат Алоқа ва оммавий ахборот воситалари ишлари вазирлиги маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу касаллик оқибатида вафот этганлар сони 377 нафарга етган бўлиб, ўлим кўрсаткичи 28,8 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда шифохоналар ва тиббий изоляторларда 615 нафар бемор даволанмоқда. Касалликдан тўлиқ соғайганлар сони 180 нафарни ташкил этади. Шифокорлар томонидан беморлар билан мулоқотда бўлганларни кузатиш ва назоратга олиш кўрсаткичи 81,3 фоизга етказилган.

Эбола безгагининг навбатдаги тарқалиши жорий йилнинг 15 май куни мамлакат шарқида ҳамда қўшни Уганда давлатида бошланган эди. Ҳозирда ушбу юқумли касаллик Конгонинг учта провинциясини қамраб олган. Қўшни Угандада эса касалланганлар сони 20 нафарга етган бўлиб, уларнинг икки нафари вафот этган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...