Загрузка
Загрузка
Коррупцияда айбланган собиқ қирғизистонлик амалдор Райимбек Матраимовнинг ўғли Тошкентда тўй қилди
Дунё

Коррупцияда айбланган собиқ қирғизистонлик амалдор Райимбек Матраимовнинг ўғли Тошкентда тўй қилди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.30 август куни Тошкентдаги Marriott Hotel Tashkent меҳмонхонасида Қирғизистон Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг ўғли Аймен ва Қозоғистоннинг нефть соҳасидаги тадбиркори Жакип Марабаевнинг набираси Самиранинг тўй маросими бўлиб ўтди.

Хориждаги маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, келин Самира Semurg Invest холдингида корпоратив директор лавозимида фаолият юритади. Ушбу холдинг Марабаевлар оиласига тегишли бўлиб, Каспий денгизидаги Курик портида жойлашган "Саржа" денгиз терминали каби йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширади.

Дабдабали маросимда россиялик ижрочилар Люся Чеботина ва Филипп Киркоров, шунингдек, қозоғистонлик хонанда Раим иштирок этган.

Маълумот учун, келиннинг қайнотаси Райимбек Матраимов Қирғизистон божхона тизимидаги коррупция ва ноқонуний схемалар бўйича айбланиб, бир неча бор судланган. У 2024 йил охирида давлатга 200 миллион долларлик активларини қайтарганидан сўнг, жарима тўлаб озодликка чиқарилганди.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...