Загрузка
Загрузка
Президент маслаҳатчиси Пўлат Бобожонов вазифасидан озод этилди
Жамият

Президент маслаҳатчиси Пўлат Бобожонов вазифасидан озод этилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Пўлат Раззақович Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш ишлари доирасида Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ҳамда унга тегишли бўлинма тўлиқ тугатилди.

Мақбуллаштириш жараёнида тугатилган бўлинманинг асосий ваколатлари ва фаолият йўналишлари бошқа тузилмаларга бўлиб берилган. Хусусан, давлат мукофотлари ва гералдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари Комплаенс хизматининг қўшимча фаолият йўналиши сифатида белгиланган.

Бундан ташқари, маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш масъулияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасига юклатилган.

Бугун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Бош вазирнинг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...