Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида илк марта кана орқали юқадиган "Бурбон" вируси қайд этилди. Мутахассислар ҳозирча ушбу вирусга қарши тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмаслигини маълум қилди.
Stony Brook тиббиёт маркази маълумотига кўра, вирус асосан оддий кана чақиши орқали юқади. Мутахассислар унинг жорий ёзда ва келгуси йилларда кенгроқ тарқалиши мумкинлигини, бироқ ташхислаш қийинлиги сабабли кўплаб ҳолатлар аниқланмай қолиши эҳтимолини таъкидламоқда.
"Бурбон" вируси илк бор 2014 йилда АҚШнинг Канзас штатидаги Бурбон округида аниқланган. Шу вақтдан буён у камида икки нафар беморнинг ўлими билан боғланган. Олимлар расман қайд этилмаган бошқа ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Вируснинг асосий белгиларига иситма, кучли чарчоқ, терида тошма, бош ва мушак оғриқлари, танада оғриқ ҳамда кўнгил айниши киради. Ҳозирча уни аниқлаш учун кенг қўлланиладиган махсус тест ёки мақсадли даволаш усули йўқ. Шунинг учун шифокорлар ташхис қўйишда беморнинг клиник ҳолати ва кана чақиши ҳақидаги маълумотларга таянишмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас