Загрузка
Загрузка
Қозоғистонда патруль-пост хизмати ходимларига хорижликларни текшириш ваколати берилди
Дунё

Қозоғистонда патруль-пост хизмати ходимларига хорижликларни текшириш ваколати берилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Қозоғистонда жорий йилнинг 25 июлидан бошлаб патруль-пост хизмати (ППХ) ходимларининг хизмат олиб бориш тартибига хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақомини текшириш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилмоқда. Ички ишлар вазирининг янги буйруғига асосан, полиция ходимлари транспорт объектлари, метрополитен, аҳоли пунктлари ва шаҳар ташқарисидаги автомобиль йўлларида чет элликларнинг мамлакатда қонуний бўлиб турганини назорат қиладилар.

Янги тартибга кўра, ППХ ходимлари хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳужжатларини текшириш вақтида чет элга чиқиш паспорти, яшаш учун рухсатнома, виза ёки қонуний мақомни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилиш муддатига алоҳида эътибор қаратадилар. Агар миграция қонунчилиги бузилганлиги аниқланса, ходимлар Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга мувофиқ чора кўришлари шарт этиб белгиланган. 

Шунингдек, полиция ходимлари чет элликлар билан фақат ўз хизмат вазифалари доирасида — ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, транспорт ҳаракати, меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш шохобчаларининг жойлашуви бўйича маълумот бериш мақсадида мулоқот қиладилар.

Бундан ташқари, патруль-пост хизматига хорижликларни мамлакатдан чиқариб юбориш жараёнида миграция хизмати бўлинмаларига кўмаклашиш ва уларни давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларигача кузатиб бориш вазифаси юклатилган

Ходимлар чет элликларнинг йўловчи поезди ёки самолётдан қолиб кетганлиги, улар иштирокидаги ҳуқуқбузарликлар, ноқонуний миграция ҳолатлари ва ноқонуний муҳожирларни олиб ўтиш йўналишлари тўғрисида зудлик билан навбатчилик қисмига хабар беришлари шарт. Худди шундай ўзгартиришлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат ўташ йўриқномасига ҳам киритилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...