Загрузка
Загрузка
Покистон собиқ вазири Буюк Британияда вояга етмаганларни зўрлашда айбланмоқда
Дунё

Покистон собиқ вазири Буюк Британияда вояга етмаганларни зўрлашда айбланмоқда

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Покистоннинг собиқ давлат вазири ва яқинда парламент депутати этиб сайланган 62 ёшли Рухсар Аҳмад 1990 йилларда Буюк Британияда вояга етмаган қизларни зўрлаш ҳамда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда. У 2024 йилнинг июль ойида Манчестер аэропортида ушланган ва кейинчалик гаров эвазига озод қилинган. 

​Хорижий оммавий ахборот воситалари маълумотларга кўра, сиёсатчи сўроққа келишдан бўйин товлаш учун соғлиғи ёмонлашганини важ қилган бўлса-да, айни вақтда Покистондаги сайловолди тадбирларида фаол иштирок этгани аниқланган. Тергов камида икки нафар жабрланувчининг кўрсатмалари асосида олиб борилмоқда. 

Шунингдек,​ Британия полицияси Рухсар Аҳмадни яқин орада яна сўроққа чақиришни режалаштирган. Агар у сўроққа келмаса, унга нисбатан халқаро қидирув ва экстрадиция жараёни бошланиши мумкин. 

Бундан ташқари, Рухсар Аҳмаднинг ўзи ҳозирча ушбу айбловлар юзасидан ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ. 

Олдинроқ Қозоғистонда 16 ёшли қизни ўлдирган ўзбекистонлик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...