Загрузка
Загрузка
Россияда 2027 йилдан меҳнат мигрантлари ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ тўлайди
Дунё

Россияда 2027 йилдан меҳнат мигрантлари ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ тўлайди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2027 йил 1 январдан эътиборан Россияда меҳнат қилаётган хорижий фуқаролар мамлакатда яшаётган ҳар бир ишламайдиган оила аъзоси учун солиқ тўлаши белгиланди. Мазкур чора Россиянинг давлат миграция сиёсати доирасида амалга оширилаётган бўлиб, мигрантларнинг ишламайдиган оила аъзоларининг мамлакатда қолишини чеклашга қаратилган.

Янги тартибга мувофиқ, йирик ва ўрта бизнес вакиллари ушбу ишчиларни турар жой ҳамда иш жойига етиб бориши учун транспорт билан таъминлаши шарт бўлади. Меҳнат шартномаси муддати тугагач эса мигрант ўз ватанига қайтарилади.

Шунингдек, мигрант болаларни Россия мактабларига қабул қилиш бўйича жорий этилган янги талаблар натижасида мамлакатда яшаётган ишламайдиган оила аъзолари сони 1,7 миллиондан қарийб 20 фоизга камайганини қайд этилган.

Бундан ташқари, Россияда хорижий ишчиларни мақсадли ва уюшган тарзда ёллаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Айни пайтда ҳукумат томонидан кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасига кўра, иш берувчи миграция хизматига хорижий ишчи кучига бўлган эҳтиёж бўйича ариза беради ва шундан сўнг махсус оператор зарур ходимларни танлаб, Россияга олиб келади.

Маълумот учун, 2025 йилнинг баҳорида Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бош бошқармаси таркибида Андрей Кикот раҳбарлигида хорижий фуқаролар билан боғлиқ масалалар бўйича алоҳида хизмат ташкил этилган эди.

Шунингдек, 2026 йил июнь ойида Россия Президенти Владимир Путин миграция соҳасидаги давлат божларини оширишни назарда тутувчи қонунни маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 1 сентябрдан бошлаб чет эл фуқароларини тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича ҳам янги қоидаларни жорий қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...