Загрузка
Загрузка
Россияда Telegram ва WhatsApp’даги овозли қўнғироқлар блокланди
Дунё

Россияда Telegram ва WhatsApp’даги овозли қўнғироқлар блокланди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россияда Telegram ва WhatsApp мессенжерларида овозли қўнғироқлар (VoIP) функцияси қисман блокланди. Роскомнадзорнинг маълум қилишича, бу фирибгарларнинг қўнғироқлардан фойдаланиши ва "Россия қонунчилиги талабларига риоя қилишдан бош тортиши" билан боғлиқ.

Чекловлар фақат қунғироқларга тегишли. Чатлар, файлларни узатиш ҳамон мавжуд.

Россия Рақамли технологиялар вазирлиги ушбу қарорни қўллаб-қувватлаб, бу фирибгарлик қўнғироқлари сонини камайтиришга ёрдам беришини таъкидлади. Вазирлик маълумотларига кўра, мессенжерлар Россия расмийларининг фирибгарлик ва терактларга тайёргарлик кўриш бўйича маълумот бериш ҳақидаги сўровларини эътиборсиз қолдирмоқда, аммо хорижий махсус хизматларнинг сўровларига тезда жавоб бермоқда. Россия талаблари бажарилганидан кейингина қўнғироқларни тиклаш мумкин бўлади.

2024 йилда Telegram Россияда тақиқланган контентга эга 95 минг саҳифани, 2025 йилнинг дастлабки икки ойида эса яна 16 минг саҳифани ўчириб ташлади. Мессенжер вакилининг таъкидлашича, компания нейрон тармоқлар ва шикоят тизими ёрдамида ҳар куни миллионлаб зарарли контентни ўчиради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...