Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди
Ҳодисалар

Ўзбекистонда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ёнилғи қуйиш ва газ тўлдириш масканларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида тизимли текширувлар ўтказилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 июндан кучга кирган янги қарорига мувофиқ, республикадаги мавжуд 6 196 та суюлтирилган ва сиқилган газ, нефть маҳсулотларини қуйиш шохобчалари ҳамда аҳоли учун газ баллонларини тўлдириш пунктлари тўлиқ хатловдан ўтказилган.

Кенг қамровли текширувлар натижасида соҳада жами 46 737 та қоидабузарлик ва техник камчиликлар аниқланган. Экспертларнинг хулосасига кўра, камчиликларнинг асосий қисми, яъни 25 341 таси саноат ва техника хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги билан боғлиқдир. Бундан ташқари, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 7 949 та, технологик жараёнларни таъминлашда 7 875 та, техник жиҳатдан тартибга солишда 3 354 та ва қурилиш соҳасида 2 218 та камчилик рўйхатга олинган.

Хатлов давомида ушбу муаммоларнинг 7 166 таси жойида бартараф этилган бўлса-да, инсонлар ҳаёти ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солувчи камчиликлари сабабли 464 та ёнилғи қуйиш шохобчасининг фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилган. Ушбу жараёнда соҳадаги лицензиялаш ва рухсат беришга масъул давлат органларининг жавобгарлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳукумат қарори билан соҳада хавфсизликни таъминлаш бўйича янги чекловлар ҳам жорий этилмоқда. Хусусан, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги ёнилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида, шу жумладан, ёнилғидан фақат ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган объектларда ҳам белгиланган хизмат муддати тугаган ёки ишлаб чиқарилган санаси номаълум бўлган юқори босимли ускуналардан фойдаланиш тақиқланади.

Бундай қурилмалар 2030 йил 1 январга қадар тўлиқ муомаладан чиқарилиши шарт. Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги ва экологик нормаларга, хусусан, белгиланган муҳофаза зоналари талабларига жавоб бермайдиган шохобчаларнинг алоҳида реестри шакллантирилади ва уларни босқичма-босқич хавфсиз ҳудудларга кўчириш чоралари кўрилади.

Хусусан, шундай бахтсиз ҳодисалардан бири Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида содир бўлганди. Кучли портлаш оқибатида 6 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...