Загрузка
Загрузка
Шаҳрисабзда аёл ўйнаши пул бермагани учун қўшниси билан унинг бошини ёрди
Ҳодисалар

Шаҳрисабзда аёл ўйнаши пул бермагани учун қўшниси билан унинг бошини ёрди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида бир неча йил давом этган яширин ишқий муносабатлар ўзаро жанжал ортидан мудҳиш жиноятга айланиб кетди. Хонадондаги тортишувдан сўнг шериги билан тил бириктирган аёл эркакни тош билан уриб хушидан кетказишган ва унинг пул ҳамда телефон аппаратларини босқинчилик йўли билан қўлга киритишган.

Аниқланишича, аёл 2024 йилдан буён "Оқдарё" маҳалласида истиқомат қилувчи эркак билан ўзаро ишқий муносабатда бўлиб келган. Шу йилнинг 11 февраль куни тунги соат 00:00 атрофида улар аёлнинг хонадонида навбатдаги учрашувни амалга оширган. Бироқ ихтиёрий равишда юз берган жинсий яқинликдан сўнг, улар ўртасида пул масаласида кескин оғзаки тортишув келиб чиққан.

Жанжалдан сўнг аёл уйидан чиқиб, қўшниси билан учрашади ва ўйнашини тунаш, унинг мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш бўйича жиноий режа тузади. Келишувга кўра, қўшниси қўлига тош олиб, уй ташқарисида турган эркакнинг бош қисмига бир неча маротаба зарба беради ва уни хушидан кетказади. Кейин эса унинг чўнтагидан 1 миллион 600 минг сўмлик Redmi 9 телефони ҳамда 100 доллар пулини олиб қўяди. Икки шерик ҳушсиз ётган жабрланувчини қўлидан судраб дарвозахонага олиб киришади ва унга қасддан ўртача оғир шикаст етказишади.

Мазкур воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан расмий баёнот берилди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 июнь куни аёл ва унинг қўшничсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексиниянг 164-моддаси 2-қисми "б" банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган босқинчилик) билан айблов эълон қилинган ва иш кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилган.

Шунингдек, тергов давомида аёлнинг турар жой дахлсизлиги бузилгани, номусига тегилгани ва уйидан тилла тақинчоқлари ўғирлангани ҳақидаги даъволари алоҳида жиноят иши сифатида ажратиб олинган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Аммо иш доирасида аёлга нисбатан тайинланган тиббий экспертиза унинг баданида бирор-бир тан жароҳати белгиларини аниқламаган. Расмий органлар воқеага бир томонлама ёндашиб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқатганлик учун қонуний жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, олдинро Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ички ишлар органлари ходимлари томонидан вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилганди. Билдирилишича, жиноят содир этилгани билан боғлиқ шов-шувли ҳолатлар юзасидан қатъий ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...