Загрузка
Загрузка
Хусусий касбий таълим марказлари қамрови 45 мингдан 500 минг нафарга етказилади
Жамият

Хусусий касбий таълим марказлари қамрови 45 мингдан 500 минг нафарга етказилади

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев хусусий касбий таълимни ривожлантириш ва бу соҳага хусусий сектор инвестицияларини кенг жалб этишгa қаратилган янги чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Мамлакат иқтисодиёти тармоқлари учун замонавий кўникмаларга эга малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида соҳада мутлақо янги тизим жорий этилмоқда. 

Янги стратегик режага кўра, келгуси уч йил ичида халқаро стандартлар асосида фаолият юритадиган ўқув ва баҳолаш марказлари сонини ҳозирги 50 тадан 200 тага етказиш, хусусий таълим билан қамраб олинадиган аҳоли сонини эса амалдаги 45 минг нафардан 500 минг нафаргача ошириш мақсад қилинган. Бунинг учун 300 дан ортиқ ўқув дастури халқаро талабларга мослаштирилади, камида 1 минг нафар ўқитувчининг малакаси оширилади ва ушбу лойиҳаларга Бандлик жамғармасидан 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Мазкур соҳада фаолият юритаётган ва янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг кўламли имтиёзлар пакети тақдим этилмоқда. Хусусан, хусусий касб-ҳунар марказлари учун олиб келинадиган зарур ускуна ва жиҳозлар божхона божларидан тўлиқ озод қилинади, хорижлик ўқитувчи ва таълим усталари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади. 

Шунингдек, тадбиркорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлган муддатга имтиёзли кредитлар ажратилиб, бино қуриш, таъмирлаш ва ускуналар харид қилиш учун олинган кредит фоиз харажатларининг 7 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. Бундан ташқари, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг 50 фоизи, баҳолаш ускуналари ва дастурий маҳсулотлар сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи ҳамда халқаро ва миллий мақоми тан олинадиган сертификатлаштириш харажатларининг ярми давлат ҳисобидан компенсация қилинади. 

Ўз навбатида, бундай имкониятлардан фойдаланган тадбиркорлар бинолар майдонининг камида 60 фоизида бевосита касбий тайёргарлик ва амалий машғулотларни ташкил этишлари шарт бўлади. Минтақаларда ўқув марказларини ташкил этишда инфратузилма ва мулк ажратиш масалалари ҳам сезиларли даражада осонлаштирилмоқда. 

Эндиликда тадбиркорларга сотилган ер участкалари қийматини 5 йилгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имни берилади, бўш турган давлат объектлари камида 5 йил муддатга ижарага берилади ва мавжуд давлат техникумларидаги бўш бинолардан мутлақо бепул фойдаланишга рухсат этилади. Лойиҳаларни молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаш учун йил якунига қадар соҳани замонавий жиҳозлаш дастурига 100 миллион доллар хорижий маблағ жалб etiladi. 

Эътиборли жиҳати, марказ битирувчиларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион долларлик махсус "Венчур жамғармаси" ташкил этилади ҳамда шу йилдан бошлаб ҳар йили касб ваучери дастури учун бюджетдан 20 миллиард сўм ажратиб борилади.

Тизимни самарали мувофиқлаштириш мақсадида Хусусий касбий таълим ташкилотлари уюшмаси таъсис этилади ва яхлит "Кўникмалар парки" экотизими яратилади. Соҳада юзага келадиган муаммоларни давлат идоралари билан ҳамкорликда тезкор ва бюрократиясиз ҳал этиш мақсадида доимий ишловчи рақамли мулоқот платформаси ишга туширилиши белгиланган. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...