RuID’да рўйхатдан ўтиш мажбурий эмас, лекин Россияга киришни осонлаштиради - Россия элчихонаси
Дунё

RuID’да рўйхатдан ўтиш мажбурий эмас, лекин Россияга киришни осонлаштиради - Россия элчихонаси

72

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россияга кириб келаётган хорижликлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари ruID иловаси орқали олдиндан электрон ариза тўлдиришлари шарт эмас.

Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчихонасидан маълум қилишларича, тўлдирилган анкетанинг йўқлиги мамлакатга киришни рад этиш учун асос бўлмайди ва чегара назоратидан ўтишга таъсир қилмайди. Ариза беришнинг ихтиёрийлиги тўғрисидаги қарор аллақачон Россия ҳукумати томонидан тасдиқланган.

Шундай бўлса-да, ruID’да рўйхатдан ўтиш тавсия этилади. Агар чет эл фуқароси иловада ўз маълумотларини олдиндан кўрсатса, бу унинг Россия Федерациясининг давлат тузилмалари билан ўзаро муносабатларини осонлаштиради.

Хусусан, у кириш учун чекловлар бор-йўқлигини олдиндан билиб олиши мумкин, чегарани кесиб ўтганда эса унга автоматик равишда СНИЛС расмийлаштирилади - масалан, SIM-карта сотиб олиш учун зарур.

Бундан ташқари, тақдим этилган маълумотлар асосида рақамли профиль яратилиб, бир қатор давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш, жумладан, тиббий суғуртани расмийлаштириш ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

RuID’га қандай ариза топшириш ва бунинг учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида бизнинг материалимизда ўқинг.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...