Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида беқарор ва ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида беқарор ва ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ўзгидромет" хизмати жорий иш ҳафтаси давомида мамлакатимизда кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, ҳафта давомида республика бўйлаб беқарор об-ҳаво шароити ҳукм суради ва вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғади. 

Шамол тезлиги одатда сониясига 7-12 метрни ташкил этади, бироқ баъзи жойларда 13-18 метргача, айниқса, 18-19 май кунлари эса баъзида сониясига 20-22 метргача кучайиб, айрим ҳудудларда чанг-тўзонларини келтириб чиқариши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши кутиляпти, бу эса сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Республика бўйича ҳаво ҳарорати бугун кундузи 30-35 даража иссиқ бўлса, кейинчалик ҳарорат 25-28 даражадан 30-32 даражагача ўзгариб туради.

Пойтахт Тошкентда ҳам ҳафта давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Бугун кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати эса 33-35 даража иссиқ атрофида шаклланади. 

Эртага, 19 май куни кечаси ва кун давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шу сабабли ҳарорат кундузи 25-27 даражагача пасаяди, кечаси эса 18-20 даража илиқ бўлади. Ҳафтанинг чоршанба куни, яъни 20 майда пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди ва кундузи ҳаво ҳарорати қайта кўтарилиб, 30-32 даража иссиқни, кечаси это 17-19 даражани ташкил этади. 

Иш ҳафтасининг сўнгги кунларида, 21-22 майда эса яна вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин, бу кунларда ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари эса 25-30 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...