Загрузка
Загрузка
Сенат автомобилнинг "пробег"ини ўзгартириб яширганлик учун жарима белгилашни маъқуллади
Жамият

Сенат автомобилнинг "пробег"ини ўзгартириб яширганлик учун жарима белгилашни маъқуллади

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида ишлатилган автомобиллар бозорида фирибгарликка қарши курашиш ва харидорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қонун лойиҳаси маъқулланди. "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қонун билан автомобиль бозоридаги инсофсиз амалиётларга чек қўйиш кўзда тутилмоқда.

Янги нормага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖтК) янги 178-2-модда билан тўлдирилмоқда. Унга асосан, транспорт воситасининг ҳақиқатда босиб ўтган масофасини кўрсатувчи одометр кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки алмаштирилганлиги тўғрисида харидорга олдиндан хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади. Сенаторларнинг таъкидлашича, бу тартиб истеъмолчиларнинг товар ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот олиш ҳуқуқини кафолатлайди. 

Мазкур ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 бараваридан 15 бараваригача (бугунги кунда 4,12 миллион сўмдан 6,18 миллион сўмгача) миқдорда жарима қўлланилиши белгиланган.

Қонун лойиҳасида, шунингдек, транспорт воситасини бошқариш ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш тартибини такомиллаштириш ҳам кўзда тутилган. Янги қоидага кўра, ушбу масала аниқ белгиланган шартлар асосида фақат суд томонидан кўриб чиқилади. Агар фуқаро илгари бундай имтиёздан фойдаланган бўлса ёки белгиланган жазо муддати даврида такроран ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, унга нисбатан ҳеч қандай енгиллик қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, автомобилнинг босиб ўтган масофаси сохталаштирилганини яширганлик учун жарималар жорий этиш тўғрисидаги ташаббус Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ўтган йилнинг ноябрь ойида қабул қилинган эди. Қонун Президент томонидан имзоланиб, расмий эълон қилинганидан сўнг кучга киради. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...