Загрузка
Загрузка
1 июлдан бошлаб Россияга кириш учун RuID мажбурий бўлади. Ўзбекистонлик мигрантлар учун нималар ўзгаради?
Дунё

1 июлдан бошлаб Россияга кириш учун RuID мажбурий бўлади. Ўзбекистонлик мигрантлар учун нималар ўзгаради?

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 1 июлдан бошлаб Россияга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари учун "RuID давлат хизматлари" иловасидан мажбурий фойдаланиш жорий этилади. Янги талаб чегарани кесиб ўтишдан камида 72 соат олдин олдиндан рақамли рўйхатдан ўтиш ва кириш учун ариза топширишни назарда тутади.

Илгари RuID иловаси синов режимида ишлаган, бироқ энди у миграция назоратининг мажбурий элементига айланади. У орқали хорижликлар, жумладан, бир қатор МДҲ давлатлари фуқаролари кириш учун электрон рухсатномани олдиндан расмийлаштиришлари керак бўлади.

Истиснолар Беларус фуқаролари, 6 ёшгача бўлган болалар, шунингдек, яшаш гувоҳномаси (ЯГ) ёки вақтинчалик яшаш рухсатномаси (ВЯГ) бўлган чет элликлар учун назарда тутилган. Шунингдек, қоида кириш виза тоифаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Россияга киришдан камида 90 кун ва 72 соат олдин RuID орқали ариза топшириш мумкин бўлади. Шошилинч ҳолатларда - яқин қариндоши касал бўлганда ёки вафот этганда - сабаблар тасдиқланган тақдирда чегарани кесиб ўтишдан 4 соат олдин топширишга рухсат берилади.

Маълумотлар қайта ишлангандан сўнг, тизим чегара назоратидан ўтишда талаб қилиниши мумкин бўлган рақамли рухсатнома ва QR-кодни шакллантиради. Илова бир неча тилларда, жумладан, рус, ўзбек, тожик, қозоқ ва бошқа тилларда мавжуд бўлади.

Ҳозирча RuIDда рўйхатдан ўтмаганлик учун тўғридан-тўғри маъмурий жавобгарлик белгиланмаган, бироқ мутахассислар келажакда бундай меъёрлар пайдо бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ҳуқуқшунослар огоҳлантирмоқда: рўйхатдан ўтишдан бош тортиш мамлакатга киришни рад этишга ёки миграция рўйхатидан ўтишда мураккабликларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддасини қўллаш ҳам истисно этилмайди, бу эса жарима ва мумкин бўлган маъмурий чиқариб юборишни назарда тутади.

Шу билан бирга, мутахассислар таъкидлашича: RuIDlfy фойдаланиш мамлакатга киришни кафолатламайди - якуний қарор ҳар доим чегара хизматларига ҳавола этилади.

Тизим миграция ҳисобини рақамлаштириш, чет элликларнинг маълумотларини олдиндан текшириш ва миграция оқимлари устидан назоратни кучайтириш учун яратилмоқда. Шунингдек, биометрик маълумотларни йиғиш ва қоғоз миграция карталарини алмаштириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, RuID "Давлат хизматлари" тизими билан уйғунлашади ва мигрантларга ҳужжатларни расмийлаштириш, солиқларни тўлаш, хабарномалар олиш ва ўз мақомини рақамли форматда бошқариш имконини беради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...