Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда бир йилда 290 минг марта банкноматлар билан боғлиқ носозлик кузатилди
Жамият

Ўзбекистонда бир йилда 290 минг марта банкноматлар билан боғлиқ носозлик кузатилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мамлакатимизда банк карталаридан маблағ ечиш бўйруғи берилиб, пул ҳисобдан чегирилса-да, банкноматлар томонидан нақд пул берилмаслиги ёки пластик карталарнинг қурилма ичида тиқилиб қолиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар кузатилмоқда. Ушбу тизимли камчиликлар юзасидан фуқаролардан кўплаб эътирозлар билдирилиб, ҳатто ички ишлар бўлимларига ҳам мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ўтказилган таҳлилларга кўра, биргина 2025 йил давомида республика бўйича аҳоли банкноматлардан пул ечиш жараёнида 290 минг марта ана шундай муаммога дуч келган. Энг ачинарлиси, ушбу юз минглаб ҳолатлардан минг нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаати асосида маблағларни тезкор қайтариш ёки бир неча дақиқа ичида тиқилиб қолган картани чиқариб беришни таъминлайдиган замонавий сервис хизматлари ҳанузгача йўлга қўйилмаган.

Бунинг оқибатида фуқаролар ўз пуллари ёки карталарини банклардан қайтариб олиш учун кунлаб, ҳатто ҳафталаб кутишга мажбур бўлмоқда. Хусусан, банкларга қилинган 290 мингта мурожаатнинг 97 мингтаси 2-3 иш кунида, 22 мингтаси 4-6 иш кунида, 9 700 таси 7-15 иш кунида кўриб чиқилган бўлса, қарийб 10 мингта мурожаат бўйича ечим топиш 15 кундан ортиқ муддатга чўзилган. Зарур озиқ-овқат ёки ҳаётий муҳим дори-дармон харид қилиш учун тирикчилик пулини банкноматдан чиқара олмаган шахснинг ўз муаммоси ечимини ҳафталаб кутиб ўтириши ижтимоий жиҳатдан мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир.

Банк тизимидаги ушбу нуқсонлар оқибатида бошқа соҳалар, хусусан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам ортиқча юкламага дуч келмоқда. Маълум бўлишича, Ички ишлар вазирлигининг 102 ахборот тизимига банкноматлар фаолиятидаги носозликлар билан боғлиқ жами 3 122 та мурожаат келиб тушган. Натижада, асосий вазифаси жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш бўлган ички ишлар ходимлари фуқароларнинг банкноматда тиқилиб қолган пластик карталарини чиқариб олиш ишларига ҳам жалб этилмоқда.

Олдинроқ Марказий банк банкларга банкоматлар ишидаги носозликларни кўрсатиб ўтганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...