Загрузка
Загрузка
Инвесторлар учун қулай муҳит яратиш бўйича ислоҳотлар давом этмоқда
Сиёсат

Инвесторлар учун қулай муҳит яратиш бўйича ислоҳотлар давом этмоқда

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва инвесторлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар изчил давом этмоқда. Инвесторлар кенгаши аъзоларининг фаоллиги ортиб бормоқда, бу эса ушбу платформага бўлган ишончнинг юқорилигини кўрсатади. 

Аввалги йиғилишларда илгари сурилган 21 та ташаббус бўйича аниқ ечимлар қабул қилинган. Таъкидланишича, инвесторлар томонидан билдирилган таклифларнинг катта қисми давлат сиёсатида ўз аксини топиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилган.  

Хусусан, Солиқ кодексига инвесторлар учун қулай ўзгартиришлар киритилган, компаниялар ўртасидаги ички қарз битимлари бўйича айрим молиявий чекловлар бекор қилинган, асосий воситаларни тезлаштирилган тартибда амортизация қилиш имконияти яратилган ҳамда халқаро стандартларда ҳисобот юритувчи хорижий компаниялар учун бир қатор мажбурий талаблар енгиллаштирилган. 

Шунингдек, "Муқобил инвестиция жамғармалари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, масъулиятли бизнес юритиш стандартларини жорий этиш ҳамда бир қатор техник регламентларни халқаро меъёрларга мослаштириш бўйича дастур тайёрлангани қайд этилган. 

Бундан ташқари, хорижий инвесторлар учун тенг ва адолатли шарт-шароит яратиш мақсадида халқаро мажбуриятларни қабул қилиш йўналишида ҳам муҳим қадамлар ташланмоқда. Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг халқаро инвестициялар бўйича декларациясига қўшилиши эълон қилинган. 

Шу билан бирга, Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги конституциявий қонунни қабул қилиш устида ишлар давом этмоқда. 

Расмийлар таъкидлашича, ушбу ислоҳотлар мамлакатда инвестиция муҳитини янада очиқ, шаффоф ва рақобатбардош қилишга хизмат қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...