Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокараларда яқин икки ҳафта ичида "тўлиқ натижа"га эришилиши мумкинлигини билдирди. Трампнинг таъкидлашича, Эрон томони билан музокаралар давом этмоқда ва улар жуда яхши келишув тузишга тайёр эканини билдирмоқда.
Унинг сўзларига кўра, келишув доирасида Эрон ядровий қуролдан воз кечиши мумкин. Президент, шунингдек, ушбу жараён натижасида нефть нархлари ҳам пасайишини айтган ва бу "тўлиқ ғалаба" бўлишини таъкидлаган.
Бироқ CNN нашри қайд этишича, Трамп аввал ҳам бир неча бор муҳим натижалар "икки ҳафта ичида* эълон қилинишини айтган, аммо бу муддатлар ҳар доим ҳам амалга ошмаган.
Ҳозирги баёнот Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик кучайган, ўзаро ракета зарбалари давом этаётган бир пайтда билдирилган.
Маълумотларга кўра, сўнгги кунларда Эрон ва Исроил ўртасида ҳарбий ҳаракатлар кучайган, томонлар бир-бирининг ҳудудидаги объектларга зарбалар берган. АҚШ эса вазиятни юмшатиш ва музокаралар орқали ечим топишга чақирмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас