Трамп маъмурияти Гренландияни қўшиб олиш учун орол аҳолисига тўловлар таклиф этиши мумкин
Дунё

Трамп маъмурияти Гренландияни қўшиб олиш учун орол аҳолисига тўловлар таклиф этиши мумкин

69

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дональд Трамп маъмурияти Гренландияни АҚШ таркибига киритиш бўйича махсус йўриқнома тайёрлади. Режага кўра, орол аҳолисининг ўзи АҚШ таркибига киришни сўраб мурожаат қилиши учун уларга тўғридан-тўғри молиявий тўловлар ва иқтисодий имтиёзлар таклиф этилади.

Reuters ва The New York Times нашрларининг хабар беришича, Оқ уй Гренландияни сотиб олиш эмас, балки унинг аҳолисини "ўз ихтиёри билан" Америкага қўшилишга кўндириш стратегиясини танлаган. Бунинг учун Гренландия фуқароларига шахсий тўловлар ва маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш учун улкан инвестициялар ваъда қилинмоқда.

АҚШ Гренландияликларни Дания суверенитетидан воз кечиб, Америка штати ёки ҳудуди бўлиш фойдали эканига ишонтирмоқчи.

Бунинг учун хар бир орол ахолисига тўғридан-тўғри пул тўловлари ва ижтимоий имтиёзлар пакети кўриб чиқилмоқда.

Дания ҳукумати эса Гренландия "сотилмаслигини" қатъий таъкидлаган. Дания бош вазири "Давлат суверенитети савдо предмети эмас"лиги айтган. Унинг айтишича, бошқа давлатни аннексия қилиб бўлмайди ва миллий чегаралар халқаро ҳуқуқ билан ҳимояланган. Шу билан бирга Дания Иккинчи жаҳон урушидан бери АҚШни "озод дунё ҳимоячиси" деб билган ва барча ташаббусларида, жумладан, иқтисодий инвестицияларда уни дастаклаганини эслатди. Дания АҚШни демократик қадриятларга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига қайтишга чақириб, давлатларнинг яхлитлиги сотиб олинмаслигини таъкидлади.

Бироқ Трамп маъмурияти бу сафар ҳукумат билан эмас, балки бевосита маҳаллий аҳоли ва маҳаллий сиёсатчилар билан ишлашга урғу бермоқда. Агар Гренландия аҳолиси референдум орқали АҚШга қўшилишни ёқлаб овоз берса, бу халқаро ҳуқуқ доирасида "халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши" сифатида тақдим этилиши мумкин.

Гренландия нафақат Ер юзидаги энг йирик орол, балки нодир металлар, нефть ва газ захираларига бой ҳудуддир. Шунингдек, иқлим ўзгариши натижасида Арктика музликларининг эриши янги денгиз йўлларини очмоқда ва АҚШ бу йўлларни назорат қилишни истайди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгрессидаги республикачилар сайланган президент Доналд Трампга Гренландияни сотиб олиш бўйича музокараларни бошлаганидан сўнг дарҳол бошлаш имконини берувчи қонун лойиҳасини тайёрлашганди. 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...